Қумқўрғон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш биносида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ташаббуси билан Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди, Қумқўрғон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида туман фуқаролари учун давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси Ў.Мамадиев, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судьялари М.Аллаярова, Ф. Хидиров, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси С.Аллабердиев, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Холмуминов, Қумқўрғон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Хидирова ва туман фаоллари иштирок этишди.


Давра суҳбатида сўз олган фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси Ў.Мамадиев никоҳдан ажратишнинг олдини олиш, оилаларни яраштириш чоралари ҳақида маъруза қилиб, айни пайтда мазкур тоифага оид ишларни кўришда суд амалиётида никоҳнинг тугатилиши, уни ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек иқтисодиёт эркинлашуви шароитида эр-хотин мулкий муносабатларини тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш билан боғлиқ масалалар келиб чиқаётганлиги, амалдаги оила қонунчилигига кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозимлиги, шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли эканлиги, ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланиши, эр-хотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкинлиги, ишнинг кўрилиши кўрсатилган асос бўйича кейинга қолдирилганда, суд қонун талабларига мувофиқ болалар таъминоти учун алимент ундириш масаласини муҳокама қилишга ҳақли эканлиги, эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинланган тақдирда, суд уч кундан кечиктирмасдан эр-хотиннинг биргаликдаги яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, уларнинг ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилиши лозимлиги, айни вақтда, эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаш ҳақидаги ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимларига юборилиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг давра суҳбати иштирокчилари туманда оилавий ажримларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, оилавий ажримларнинг кўпайишига сабаб бўлаётган омиллар, ва бу омилларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш чоралари юзасидан таклифлар билдирдилар.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси Муаттар Аллаярова
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan