Мактаб – илм маскани. Шу боис ҳамма замон ва жамиятларда ҳам илм масканларига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро унда ёшлар билим олиб, камол топади. Айнан мактабда келажакка пойдевор қўйилади. Айниқса, бизнинг мамлакатимизда мактаб таълими, унинг ривожи давлат сиёсати даражасига еўтарилгани барчамизга маълум. Таълим муассасаларида барча шароитлар муҳайё этилиб, таълим самарадорлигини ошириш ишлари доимий эътиборда.
Афсуски,бундай шароитлардан бебаҳра ёшларимиз ҳам йўқ эмас экан. Олтинсой туманига ижодий сафаримиз чоғида 47-умумий ўрта таълим мактабининг филиалида бўлдик. Ташқи қиёфаси, ички шароитлари билан танишиб, мактаб дейишга тил бормайдиган шундай таълим муассасси юртимизда борлигидан таажжубга тушдик.
Қаровсиз ва ташландиқ бу мактаб филиали, бор йўғи уч хонадан иборат бўлиб, иккита синфхона ва битта ўқитувчилар хонаси мавжуд. Ўқув жиҳозлари, стол парталар эскирган яроғсиз ҳолга келиб қолган. Бундай шароитда таълим сифати ва самарадорлиги ҳақида бизнингча гап бўлиши ҳам мумкин эмас.Мактаб биноси газ, электр энергия ва ичимлик суви билан таъминланмаган. Ҳожатхона антисанитар ҳолатда. Кўрган кечирганларимиз бизда шундай савол уйғотди.Туман раҳбарлари,халқ таълими бўлими мутасаддилари Олтинсой туманида шундай мактаб филиали борлигини билишармикан? Агар билсалар,бу қадар эътиборсизликни нима деб ва қандай изоҳлаш мумкин.
Бу ерда ўқувчиларни таълим олишлари учун етарли қулайликлар мавжуд эмас. Биз Ўша мактабда таълим оладиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашдик.
Интервью
Шуни ҳам айтиш керакки, 47-сонли мактабга бориш учун ҳам бир неча км лаб йўл юришади. Қатнов учун транспорт воситалари мавжуд эмас. Қиш мавсумида кўчалар лой ,иссиқ кунларида эса чанг ҳолатда бўлади. Ўқувчилар билан суҳбатлашар эканмиз ,уларни кўзида ёниб турган шижоатни кўрдик. Улардан “келажакда ким болмоқчисиз ?“- деб сўраганимизда ,“шифокор, юрист ,архитектор “бўлиш орзусида эканлигини баён қилишди.
Интервью
47 умумий ўрта таълим мактаби филиали фаолияти, бу ердаги мавжуд шарт шароитларни ёритарканмиз, бирдан бир мақсадимиз мутасаддилар этиборини қаратиш, вазият ижобий томонга ўзгаришидан умидвормиз. Зеро, мактабга этибор, келажакка этибор демакдир. Ўйлаймизки, туман ҳокимлиги, мутасаддилар бизнинг бу лавҳамизни этиборсиз қолдирмайдилар.
1 comment
1 Comment
Navroʻzbek
Seshanba, 27 Aprel 2021, 14:57Bu mavzu koʻp bora koʻtarilgan menimcha foydasi yoʻq
REPLY