Суд амалиётида судловга тегишлилик қоидалари бўйича юзага келаётган муаммоларни олдини олиш

Суд амалиётида судловга тегишлилик қоидалари бўйича юзага келаётган муаммоларни олдини олиш

Фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш ҳақидаги процессуал қонунчиликда судловга тааллуқлилик ва судловга тегишлилик қоидалари алоҳида боб сифатида киритилган бўлиб, судловга тааллуқлилик ва судловга тегишлилик қоидаларидан суд амалиётида тўғри фойдаланиш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини судда ўз вақтида кўрилишини ва уларнинг ортиқча сансалорлигини олдини олади.
Шу мақсадда Сурхондарё вилоят судида вилоят суди , вилоят маъмурий суди раислари ва судьялари ҳамкорлигида фуқаролик ишлар бўйича судлар ва маъмурий судлар ўртасида судловга тегишлилик масаласида юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан биргаликда ўрганиб, ҳал қилиш юзасидан семинар ташкил этилди.


Семинарда суд амалиётидан келиб чиқиб, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва маъмурий судларда кўриладига ишларнинг аниқ рўйхатини тузиш ва ҳар бир судьяга етказиш, тааллуқли бўлмаганлиги учун қабул қилиш рад қилинаётган даъво ариза (ариза) ларни, судга мурожаат қилган шахсларни сарсон қилмаслик мақсадида, ушбу даъво аризаси (ариза) кўриб чиқиш учун тааллуқли бўлган судга тўғридан-тўғри юбориш чорасини кўриш, ишларнинг тааллуқлилиги масалаларида юзага келаётган ҳолатларни вилоят миқёсида муҳокама қилиб, ҳал этилишини таъминлаш, ҳудудларда асоссиз равишда ишларни бир суддан иккинчи судга юбориш ҳолатларига бутунлай барҳам бериш, судга тааллуқлилик хусусида масала юзага келганда иш ҳужжатлари уни тақдим этган шахсга қайтарилмасдан, иш ҳужжатлари тегишли бўлган судга юбориш масалалари ҳақида келишиб олинди.
Семинардан кўзланган мақсад, келгусида юзага келиши мумкин бўлган судга тааллуқлилик ва судловга тегишлилик масалалари юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш, суд амалиётида мазкур қоидаларни бир хилда қўллаш амалиётини йўлга қўйиш, жамиятда одил судловни чин маънода таъминлаш ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг судга бўлган ишончини оширишдан иборатдир.

Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Баҳодир Джумаев

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos