Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди

Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан экспорт ва импортни амалга оширувчи субъектлар учун солиқ имтиёзлари белгиланди.
Тадбиркорлар аксарият ҳолларда ҳисобрақамига валюта маблағлари вақтида тушмаслиги ҳисобига бир томондан айланма маблағи етишмаслигидан азият чекса, иккинчи томондан бунинг учун жарима ҳам қўлланилади.
Қарорда белгиланишича, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспотёрлар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади.
Ушбу имтиёз “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импотрёрлар учун ҳам татбиқ этилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади. Бунда дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд корхоналар 7 801 тани ташкил этади. Уларнинг умумий қарздорлик суммаси 2,2 млрд. АҚШ доллари. Тақдим этилаётган имтиёз натижасида уларга 2 трлн. сўмдан ортиқ жарима қўлланилмайди.
Эслатма, валюта тушумлари ўз вақтида тушмаганлиги учун 60 кундан 365 кунгача, дастлаб ушбу сумманинг 10 фоизи, кейин 20 фоизи ва охирида 70 фоизи миқдорида жарима қўлланилади. Валюта қайтиб тушгач, ундирилган жарима бюджетдан қайтариб берилади. 

Сурхондарё ДСБ матбуот хизмати.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos