“Бир зиёли – бир маҳаллага ҳомий”. ТерДУ профессор-ўқитувчилари маҳаллада

“Бир зиёли – бир маҳаллага ҳомий”. ТерДУ профессор-ўқитувчилари маҳаллада

“БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА МАҲАЛЛАЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиб, бу борада давлат дастури қабул қилинди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ҳар бир маҳаллага “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилди. Жумладан, Термиз шаҳридаги “Абдулла Авлоний” маҳалласига Термиз давлат университети ўзбек филологияси факультети маънавий ҳомий этиб белгиланди. Факультетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан маҳалла билан ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича чора-тадбирлар режаси, йўл харитаси тузилди. Уюшмаган ёшларни тўгаракларга жалб қилиш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган 2-сонли санъат ва мусиқа мактабидан хона ажратилиб, она тили ва адабиёти фанидан репиторлик курслари ташкил этилди. Мазкур курс ўзбек филологияси факультети профессор-ўқитувчи ва иқтидорли талабалари томонидан бепул ўтилмоқда.


Жорий йил 28 апрель санасида факультет декани Обид Шофиев бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалардан иборат жамоа маҳаллага ташриф буюриб, санъат мактаби ва 11-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида адабий-бадиий тадбирлар ташкил қилишди. Мактабда мушоира кечаси ўтказилди. Тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар, уюшмаган ёшларга факультет фахрий ёрлиқлари ҳамда китоблар тақдим қилинди.
29 апрель куни Термиз давлат университетида шаҳардаги 12 та маҳаллалари уюшмаган ёшлар ўртасида “Ректор кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақада ҳам “Абдулла Авлоний” маҳалласи жамоаси муносиб иштирок этиб, спортнинг қатор турларидан фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos