Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 24/1-289-сонли топшириғи асосида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ва минтақавий алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурида белгиланган ва унинг 8-бандида ижрочиси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги деб кўрсатилган “Марказий Осиё тарихининг муҳим саналарини ҳамда маданият ва адабиёт соҳасидаги минтақанинг ёрқин намояндаларининг юбилей тадбирларини нишонлаш” вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 апрелида Термиз давлат университети ўзбек филологияси факультетида Мирзо Турсунзода таваллудининг 110 йиллигига бағишланган адабий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедраси, Сурхондарё вилояти тожик миллий маданият маркази ва Тожикистон Республикаси университетлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ҳозирги пандемик шароитни ҳисобга олиб тожикистонлик иштирокчилар zoom платформаси орқали онлайн шаклда қатнашди. Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари, талабалар, воҳа ижодкорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Мазкур адабий кечани ўзбек филологияси факультети декани Обид Шофиев кириш сўзи билан очиб берар экан, тожик адабиётининг йирик намояндаси, таниқли шоир ва жамоат арбоби Мирзо Турсунзоданинг фаолияти, унинг ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. Сўнг т.ф.н., шоир Юсуф Вализода, Тожикистон Респбликасидан профессорлар Абдунаби Саторзода ва Абдували Набавий ҳамда Хўжанд давлат университети доценти Нурали Нурзодаларнинг Мирзо Турсунзоданинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек-тожик адабий алоқалари ҳақида маърузалари тингланди. Бадиий қисмда тожик тили таълим йўналиши талабалари томонидан Мирзо Турсунзода шеърлари айтилди. Шунингдек, куй-қўшиқлар, рақслар ҳам ижро этилиб, кечага янада файз бахш этилди. Тадбир якунида адабий кеча ташкилотчиси тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедраси мудири, Сурхондарё вилояти тожик миллий маданият маркази раҳбари Рамазон Абдуллаев барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, фаол қатнашганларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини тақдим қилди.
2 izohlar
2 Izohlar
Лола
Yakshanba, 02 May 2021, 08:10Ассалому алайкум. Жуда яхши эътибор бӯлган. Бошқа шоир,ёзувчиларга ҳам кечалар ташкил этилса, эълон қилинса ажойиб бӯларди.
REPLYSafoeva Aziza
Dushanba, 03 May 2021, 13:16Adibni oxirgi yo’lga kuzatish marosimida qatnashgan edim. Biz DDPI ning 3- kurs talabalari edik. Marosim nihoyat yaxshi tashkil etilgan. Qo’shni respublikalardan ham vakillar kelishgan. Butin Tojikiston ahli motam tutgan. Adashmadam Jurabek Murodov ham bir edilar. U kishi adibni o’z ustozlaridan deb bilar ekanlar.
REPLY