Ижро талабини бажармаган банк мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Ижро талабини бажармаган банк мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 18.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Юксалиш сари биргаликда” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Ғишт марказ” хусусий кархонаси фойдасига жами 329 миллион 480 минг 170 сўм ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорасининг қарздор “Юксалиш сари биргаликда” МЧЖдан “Агро банк” АТБ Қизириқ филиали фойдасига жами 36 миллион 573 минг 713 сўм қарз ундириш белгиланган ва ушбу ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Қизириқ туман бўлими томонидан иш юритувга қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг тегишли банкдаги мавжуд бўлган ҳисоб рақамларига электрон инкассо топшириқномаси юборилиб, банк томонидан “Кортотека-2”га қабул қилинган.
Бироқ, қарздор “Юксалиш сари биргаликда” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаларининг ижроси банк томонидан ижроси таъминланмаётганлиги сабаблари ўрганилганда, қўйилган инкассо топшириқномалари банк масъул ходимлари томонидан асоссиз равишда бекор қилиниб, “Кортотека-2”дан чиқариб ташланган ва қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларидан жами 47 миллион 541 минг 418 сўм пул маблағлари кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қоплаш учун ўтказиб юборган ва бунинг натижасида давлат ижрочисининг 2 та жами 374 миллион 453 минг  975 сўмлик электрон инкассо топшириқномаларининг ижроси таъминланмасдан қолганлиги аниқланган ва бу ҳақда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатда банк мансабдор шахсларининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми ва 233-моддаси (Банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш)да кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги учун Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят иши терговга тегишлилик масаласини ҳал қилишлик учун Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилди.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos