ҚЎЛГА ЭРК БЕРГАНИ НАФ БЕРМАДИ

ҚЎЛГА ЭРК БЕРГАНИ НАФ БЕРМАДИ

      Камолиддин Суюновнинг (Исм-фамилиялари ўзгартириб берилмоқда) олийгоҳнинг талабаси бўлгани барча оила-аъзоларини, яқинларини беҳад қувонтирди.Яқинлари кўп бора унга, энди буёғига ҳаёт йўлингни тўғри белгилаб олинишига йўл очилди.Ёшларга таълим-тарбия улашувчи ўқитувчи бўласан.Демакки,аввало ўзининг тарбиянгда  тугаллик ҳосил қил, қанча кучинг бўлса, спорт билан шуғуллан, уни фойдалимеҳнат  турига сарф қил,- дея кўп бора насиҳат қилишди.

      Кунлар ўтиб, Камолиддин уч-тўртта ишсиз юрган танишларининг даврасида бўлганида яқинлари айтган фойдали кўрсатмаларни хаёлидан узоқлаштирдики, бу ҳолат уни таниши Баҳром Худоёров билан бирга уларни суднинг қора курси томони етаклаб келишига сабаб бўлди.

      Шеробод туманининг “Истиқбол” маҳалласида яшовчи бу икки шахс эрталаб соат 8:30 ларда қишлоқда яшовчи, илгаридан таниш  бўлган икки фуқаронинг ўзаро жанжалларига сабабсиз бош суқиб киришида ва улардан бирига қаттиқ жисмлар билан оғир тан жароҳати етказишади.

      Танасининг бош қисмидан оғир тан жароҳати олган жабрланувчи зудлик билан касалхонага келтирилади.

       Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан Камолиддин  Суюнов ва Баҳром Худоёровлар содир этган қилмишларига яраша тегишли жазога тортилди.

Самад Сувонқулов,Сурхондарё вилоят судининг судьяси

Олим Тоғаев, Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos