Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан 2021 йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида 5300 га яқин хўжалик юритувчи субъектлар билан суҳбатлар ўтказилиб, шундан кўмакка муҳтож бўлган 3214 та тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида хизматлар кўрсатилди. Жумладан 1265 та корхонага дастлабки бухгалтериясини юритишда, 87 та корхонага солиқ режимини танлашда, 59 та корхонага солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтиришда, 32 та корхонага 8 млрд 778 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди.
- Эндигина фаолият юритиб бошлаганимизда етарлича маблағимиз йўқлиги учун фаолиятимизни кенгайтиришнинг имкони йўқ эди, – дейди Ангор туманидаги “Шоира бизнес” оилавий корхонаси раҳбари Шоира Бобоёрова. – Солиқ ходимлари келиб биз билан суҳбат ўтказишди ва муаммоларимизни ўрганишди. Уларнинг ёрдами билан қисқа муддатда 150 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олдик ва “Тикув цехи” очдик. Маҳалламиздаги 4 нафар аёллар ва қизларни иш билан таъминладик. Ҳозирда ишларимиз яхши. Буюртмаларимиз кўп.
Бундан ташқари вилоятимиздаги 150 та тадбиркорлик субъектларига 84 миллиард 615 млн. сўм қўшилган қиймат солиғидан ортиқча тўлов суммаларини ҳамда 809 та корхонанинг бошқа солиқ турларидан 6 миллиард 910 млн. сўм ортиқча тўлов суммаларини банк ҳисоб рақамига қайтаришда, шунингдек, 8 та корхонага газ, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга кўмаклашилди.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan