Суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратиш, қарорларининг ижроси юзасидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва суд қарорларининг ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари билан семинар машғулоти ўтказилди.
Хусусан, жорий йилнинг 22 май куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси ва шаҳар суди судьялари ҳамда судья ёрдамчилари суд қарорларининг ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш юзасидан Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари билан семинар йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратиш, ҳудудий жиҳатдан суд қарорларини ижрога қаратишда хатоликка йўл қўймаслик, ижрога қаратилган суд қарорлари юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорларни ўз вақтида электрон базага киритиб бориш, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорларни ўз вақтида олиб жиноят ишига тикиб бориш, ижрога қаратилган суд қарорларининг ижросини доимий равишда назорат қилиб туриш, мажбурий ижро бўлимлари билан ҳамкорликни кучайтириб, ижроси таъминланмаган суд қарорлари ижроси мониторингини олиб бориш лозимлигини, шунингдек қарорларнинг ижроси юзасидан юзага келаётган муаммолар ҳақида атрофлича муҳокама қилиниб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
Мақсуд Рахманов
Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар суди судья ёрдамчиси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan