Қидирувдаги оталар 15 суткага қамалди

Қидирувдаги оталар 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси Музработ тумани бўлими иш юритувида бўлган уч нафар қидирувдаги алимент тўловчи оталар олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра вилоятнинг Бойсун, Шеробод туманларидан, яна бири Тошкент шаҳридан топилди.
Фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлиб, алимент тўлашдан бўйин товлаб келган оталарга нисбатан Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий байённомалар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилди.
Уч нафар қарздор оталарнинг иши очиқ суд мажлисида атрофлича кўриб чиқилиб, қонуний жазо чоралари қўлланилди.
Ҳусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2018 йилдаги 24 июль кунидаги суд буйруғига асосан Музработ туманида яшовчи Д.Азизовга бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.
Бироқ, алимент тўлашдан бош тортиб келган Д.Азизов Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув гуруҳи томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра 19 май куни Тошкент шаҳридан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун Бюронинг туман бўлимига олиб келинган.
Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ҳақиқатда фарзанди учун 18 миллион 192 минг сўм алимент пулларини тўламаганлигини тан олган Д.Азизовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан
15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Ушбу қарздор оталарга нисбатан қўлланилган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиши алимент пулларидан воз кечилади дегани эмас.

Улуғбек Хайдаров,
МИБ Сурхондарё вилоят
бошқармаси инспектори
.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos