Тил ҳар бир миллатнинг кўзгуси, унинг ҳақиқий сарчашмасидир. Тил бор экан, миллат барҳаётдир. Шундай экан, жамиятнинг барча соҳаларида тил қоидаларининг ўз ўрнида қўлланилиши жуда муҳим ўрин эгаллайди ва ҳар бир соҳа вакилининг қанчалик даражада маънавиятли, билимли ва салоҳиятли эканлигини белгилаб беради.
Шу мақсадда Сурхондарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Олий суди “Йўл харитаси”нинг 121-банди ва Сурхондарё вилоят суди “Йўл харитаси”нинг 69-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида суд ҳужжатлари матнини тайёрлашда тил тўғрисидаги қоидаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан вилоят суди судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирокида навбатдаги амалий машғулот ўтказилди.
Амалий машғулотда Термиз Давлат Университетининг ўқитувчиси С.Турдимуродов иштирок этиб, ўзининг маърузасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг айрим нормалари бузилиши ва айрим давлат ташкилотларида, органларида ва муассасаларида иш юритиш давлат тилида эмас, балки бошқа тилларда, жумладан рус тилида олиб борилиши ҳолатлари кузатилаётганлиги каби салбий ҳолатлар ҳақида тўхталиб, ўзбек тилининг тарихи, тилнинг вазифалари, бугунги кунда ўзбек тилига берилаётган катта эътибор тўғрисида ва тил қоидалари ҳамда иш жараёнларида, шунингдек хат-ҳужжатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ва буларга йўл қўймаслик юзасидан тавсиялар берилди.
Бундан ташқари амалий машғулот сўнгида қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар..
Вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan