Cуд ҳужжатларининг ижроси – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати

Cуд ҳужжатларининг ижроси – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати

Сурхондарё вилоят судида вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судлари судьялари иштирокида вилоят ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан давлат божи ундириш тўғрисидаги чиқарилган ижро ҳужжатларининг ижроси билан боғлиқ  ҳамда давлат божи (жарима)ларни белгиланган миқдорда тўланиши (ундирилиши)ни, шунингдек “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг  8, 24-моддаларига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари тўғрисида  масалалар юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда туманлараро судлари судьялари ва ҳудудлар бўйича мажбурий ижро бюроси бошлиқлари, ижрочилари, масъул ходимлари жойларда видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этишди.

Семинарни вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати раиси Ж.Хомидов очиб, Сурхондарё вилоят суди Раёсатининг 2021 йил                           5 февралдаги РС-01-21-сонли қарори билан тасдиқланган “Сурхондарё вилоят судининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган ИШ РЕЖАСИ“ нинг 12-бандига асосан вилоят ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан давлат божи ундириш тўғрисидаги чиқарилган ижро ҳужжатларининг ижроси билан боғлиқ масалалар юзасидан мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда семинар ўтказилиши белгиланлигини ҳамда мазкур масала бўйича вилоят ва туманлараро иқтисодий судлари судьялари ҳамда Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси, мажбурий ижро бюроларининг туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа орқали иштирок этаётганлигини билдириб вилоят иқтисодий судлов ҳайъати, туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2020 йил ҳамда 2021 йилнинг 1-чораги мобайнида республика бюджетига давлат божларини ундирилиши белгиланган ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро бюролари томонидан ижро қилиниши юзасидан ва таҳлиллар бўйича мажбурий ижро бюроларининг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканлигини, яъни ундирув жуда паст кўрсаткичда эканлигини, бу борада судьялар ҳам масъулиятсизликка йўл қўйиб, ўзининг чиқарган ижро ҳужжатларининг ижросини назорат қилмаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Кадиров сўзга чиқиб, туманлараро иқтисодий суди томонидан чиқарилган ижро ҳужжатларининг ижро юзасидан маъруза қилиб, ҳақиқатдан ҳам ижрода ижроси қолдиқда турган ижро ҳужжатлари мавжудлиги, бу борада МИБлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганлиги, шунингдек муддатида ижроси таъминланмаган ишлар бўйича ҳудудий мажбурий ижро бюроларига нисбатан Тақдимномалар киритилганлигини қайд этди.

Сўзга чиққан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Тоғаев, ҳақиқатдан ҳам жойларда ижро бўлимларида ижрочилар етишмаслиги, кўплаб кадрларни алмаштириш ҳолатлари бўлаётганлигини таъкидлаб, келгусида судлар билан ҳамкорликда ишлаб, ижрода қолдиқда турган ижро ҳужжатларининг ижросини таъминланишини ва судлар томонидан чиқарилган Тақдимномаларнинг муҳокамаси ўз вақтида қилиниб, тегишли тартибда жавоб хатлари судларга юборилаётганлигини, бу борада қайта ўрганиб чиқилиб, тегишли чора қўлланишини айтиб ўтди.

Шунингдек, раислик этувчи “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг                                                     8, 24-моддаларига асосан қайтарилаётган ижро ҳужжатларининг аксарияти асоссиз қайтарилиши ҳолатлари аниқланаётганлигини, бу эса ўз навбатида ижро ҳужжатларининг ижросини кечиктиришга олиб келишини гапириб, келгусида бу каби камчиликларга чек қўйилиши ҳақида мажбурий ижро бошқармасига тегишли кўрсатма берди.

Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси      Саида Нуриева

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos