Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми якунлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди

Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми якунлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми, Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси якунлари ҳақида маълумотларни тақдим этди.
Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистонда Афғонистон сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баробарга кўпайиб, ўзаро савдо ҳажми қарийб 800 млн. долларни ташкил этди.

Бизнес-форум иштирокчилари учун аниқ йўналишлар ва лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини аниқлаш мақсадида “B2B” ва “G2B” шаклларида манзилли учрашувлар ташкил этилди.

? Тадбир якунига кўра, жами 655 миллион 100 минг долларлик 199 та битимлар имзоланди. Шу жумладан, умумий қиймати 172 миллион доллардан ортиқ бўлган 50та инвестициявий лойиҳа ва қарийб 483 миллион долларга тенг 149 та экспорт шартномалари тасдиқланди.

Икки мамлакат ишбилармонлари томонидан:

?Қашқадарё вилоятида кимё саноати йўналишида 1та 1,5 млн. долларлик лойиҳа,

?Наманган вилоятида озиқ-овқат ва чарм-пойабзал саноати бўйича 22,5 млн долларлик 8та лойиҳа ишга тушириш режалаштирилган. Наманган вилоятида туяқуш фермасини ташкил этиш назарда тутилган.

?Самарқанд вилоятида боғдорчиликни ривожлантириш учун 1та 100 минг долларлик инвестиция лойиҳасини жорий этиш кўзда тутилган.

?Сирдарё вилояти озиқ-овқат саноатига 17 млн долларлик 5 та лойиҳа,

?Сурхондарё вилоятида эса фармацевтика, чарм-пойабзал, қурилиш, озиқ-овқат тармоқларига қиймати 103 млн 200 минг доллардан ортиқ 30 та лойиҳа жалб этилмоқда.

?Тошкент вилоятида туризм, озиқ-овқат ва қурилиш соҳаларида 4та 19 млн 600 минг долларлик инвестицион лойиҳа ишга туширишга келишилди.

Экспорт шартномалари бўйича:

“Ўзавтосаноат” билан умумий миқдори 8,5 млн долларлик,

“Ўзметкомбинат” АЖ билан 65 млн 100 минг долларлик,

“Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” АЖ билан 9 млн долларлик,

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан 35 млн 600 минг долларлик,

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси билан 5 млн долларлик,

“Ўзчармсаноат” уюшмаси билан 9 млн долларлик,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан 5 млн 700 минг долларлик ва бошқа бир қатор тармоқ бирлашмалар билан экспорт шартномалари имзоланди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos