Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Анна Бьерде ўз мактубида мамлакатимизга ташрифи давомида кўрсатилган самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирган.
“COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамай, менинг ташрифим Ўзбекистоннинг трансформация жараёнларини давом эттиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги қатъияти ҳар доимгидек юқори даражада эканини яққол кўрсатди.
Сизни ва мамлакатингиз ҳукуматини ишонтириб айтаманки, биз Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида қудратли, кенг қамровли ва барқарор иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, – дейилади, жумладан, мактубда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan