Таниқли журналист, «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сафар Остонов 73 ёшида вафот этди.
Сафар Остонов 1948 йил 13 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган. 1971 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида қатор марказий газеталарда ва давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаган. 2002 йилдан буён «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.
1999 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист давлат мукофоти билан тақдирланган.
Сафар Остонов 2019 йил декабрида бўлиб ўтган парламент сайловларида 63-Каттақўрғон сайлов округидан Қонунчилик палатасига Халқ демократик партияси депутати этиб сайланган, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси эди.
Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз!
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan