Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Саид Али Асад Ғилоний бошчилигидаги делегация аъзолари билан мулоқотда бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов  Саид Али Асад Ғилоний бошчилигидаги делегация аъзолари билан мулоқотда бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Али Асад Ғилоний бошчилигидаги делегация аъзолари билан мулоқотда бўлди. Учрашув чоғида вилоят ҳокими Сурхондарёнинг иқтисодий, ижтимоий, жуғрофий имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, қўшни мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритди. Делегация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Самимий мулоқот чоғида савдо-инвестициявий, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармонлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Афғонистон ҳудуди орқали Покистоннинг денгиз портларига чиқиш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама иқтисодий муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида Саид Али Асад Ғилоний жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро инвестициявий форумига сурхондарёлик ишбилармонларни ҳам таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, икки кунлик ташриф давомида меҳмонлар вилоятимиздаги кўплаб саноат корхоналари, тарихий-маданий ёдгорликлар ва туризм объектларида бўлишди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos