Сурхондарёда 10 мингдан зиёд норасмий ишловчилар фаолияти расмийлаштирилди

Сурхондарёда 10 мингдан зиёд норасмий ишловчилар фаолияти расмийлаштирилди

Айрим тадбиркорлик субъектлари белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмасдан, солиқ ҳисоботида ишчи-ходимлар сонини камайтириб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўяётгани кузатилмоқда.
Бу ҳолатларга барҳам бериш мақсадида Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг шу даврига қадар 10 мингдан ортиқ норасмий ишловчилар фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 1 миллиард 300 миллион сўм қўшимча манба яратилди.
Айтиш жоизки, ишчиларни норасмий ишлатиш оқибатида норасмий ишлаган йиллар фуқаронинг меҳнат стажига қўшилмайди. Бу ўз навбатида меҳнатга яраша пенсия олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Ишлаган даврида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик пайтлари учун ижтимоий тўловлар тўланмайди. Яна бир жиҳати, иш берувчи томонидан ишчиларининг ҳаётини мажбурий суғурталаш имкони бўлмайди ва суғурта тўловидан фойдалана олмайди. Айрим ҳолларда иқтисодий аҳволи оғир оилаларга мўлжалланган имтиёзли кредит олиш имкони чекланиб қолади. Тадбиркорлик субъектларида олиб борилаётган тарғибот жаёнларида ушбу жиҳатлар кенг тушунтирилмоқда.
Хулласа қилиб айтганда, яратилаётган имтиёз ва имкониятлар соҳа ривожига хизмат қилишга, аҳоли фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган бир пайтда тадбиркорлар ҳам қонунчилик талабларига амал қилиб, ишчилар тақдирига бефарқ бўлмаса ва ҳисоботларда улар сонини камайтириб кўрсатмай, белгиланган солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб борса мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Сурхондарё вилояти ДСБ матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos