Олма соғлиқ учун кони фойда

Олма соғлиқ учун кони фойда

ОЛМАНИНГ ШИФОЛАРИ

Олма заиф меъда, ичакни қувватлантиради, хамир ичида пиширилгани иштаҳани яхшилайди.
Киши танасидаги зарарли иллатларни йўқотади.
Камқонликда, дармон-дори етишмовчилигига ажойиб малҳамдир. Бунда ҳар куни 3-5 дона олмадан 3 маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади.
Таркибида фойдали маъданлар бисёрлигидан у юрак-томир, жигар, ошқозон хасталикларига чалинган беморларга олма малҳами яхши наф беради.
Олмани юнонлар ёшлик қуввати дейишади. Тиббиётда олма паришонхотирликка қарши дори экан.
Олма иштаҳани очади ва қабзият (ич қотиш)нинг олдини олади. Бунда олма пўсти арчилмасдан таомдан олдин қабул қилинади.
Олма кишига хушнудлик бахш этади, хурсанд қилиш хусусияти бор.
Ҳамма турдаги олма меваси истеъмоли, танага роҳат бағишлайди, юрак, жигар ва мияни бақувват қилади.
Ҳаттоки, олмани ҳидлаш ҳам кишига роҳат бағишлайди.
Жисмоний қувватни оширади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos