Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 298-моддасида жиноят ишини кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланганидан кейин суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, жамоат бирлашмаларидан, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Давлат божхона қўмитаси раислари ва Ички ишлар вазири томонидан 2019 йил 3 январда “Жиноят иши юритиш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қўшма кўрсатманинг 25-бандида, судлар жиноят ишини кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан хусусий ажрим чиқариши, унда тегишли давлат идоралари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилиш ваколатидан тўлиқ фойдаланиши лозимлиги белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2021 йил 21 апрель кунидаги ҳукми билан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан судланган С.Б.га оид жиноят иши юзасидан Навоий шаҳар “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси эътиборига мазкур жиноят ишини кўриш жараёнида аниқланган жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан хусусий ажрим чиқарилган бўлиб, жорий йилнинг 15 июнь куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси Ш.Мамиров Навоий шаҳар “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, маҳалла профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролари билан ушбу ХУСУСИЙ АЖРИМ МУҲОКАМАСИ юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда, шаҳар суди раиси Ш.Мамиров сўзга чиқиб, дастлаб ЖКнинг
169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан судланган С.Б томонидан содир этилган жинояти ҳақида қисқача гапириб ўтди. Сўнг, маҳалла фуқаролар йиғини маъсул ходимлари ва профилактика инспектори томонидан жиноятчиликни олдини олиш борасида маҳалла аҳолиси ва иш ходимлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кўпроқ амалга ошириш кераклигини, судланган С.Б.нинг турмуш-тарзи, машғулоти, оилавий аҳволини доимий равишда ўрганиб туриш, унга ўз вақтида эътибор бериш кераклигини, шунингдек, маҳалла фаоллари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда профилактик ишларни етарли даражада амалга ошириб, ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг руйхатини тузиб, тегишли тартибда ўрганиб чиқиб, жиноят содир этилишининг олдини олиш юзасидан тегишли таъсир чораларини кўриш, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолини Республикамиз қонунларига ҳурмат қилиш, қонунни бузмаслик, янги қабул қилинаётган қонунлар, Президентимиз фармон ва қарорларини кенгроқ тарғибот қилиш ва муқаддам судланган шахсларни дунёқараши, маънавий поклиги ва ҳалоллиги каби шахсий фазилатларини ўрганишга жиддий аҳамият бериш кераклигини ҳақида ўз кўрсатмаларини бериб ўтди.
Шерзод Мамиров
Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар суди раиси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan