Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш юзасидан “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари томонидан доимий равишда ўзларига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан 2021 йилга мўлжалланган сайёр учрашувлар режасига кўра, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининграиси Ш.Мамировга Навоий шаҳрининг “Хумо”, “Истиқлол”, “Янгиариқ” маҳаллалари бириктирилган бўлиб, жорий йилнинг 22 июнь куни шаҳар суди раиси Ш.Мамиров томонидан Навоий шаҳрининг “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан маҳаллада яшовчи фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказди.
Учрашув давомида фуқароларнинг турли хил муаммолари эшитилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида уларнингқизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, мамлакатимизда суд-ҳуқуқсоҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шерзод Мамиров Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси
Мақсуд Рахманов Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судья ёрдамчиси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan