Ҳар қандай касбда ҳам ўз ишига маъсулият ҳисси билан ёндашмаслик, шахсга ортиқча оворагарчиликлар келтириб чиқаради.Анна шундай ҳолатлардан бири йўл патруль хизмати ходимлари иш фаолиятида ҳам юз берди.
Йўл патруль хизмати ходими Ортиқ Алимов (исми шарифи ўзгартириб кўрсатилмоқда) “Лассети” русумли автоуловни бошқариб келаётган Шеробод тумани, Шеробод маҳалласида яшовчи, фуқарони Шаҳриддин Мажидовни тўхтатиб, унга тўғридан-тўғри ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ҳолда автомашинани бошқариб келяпти” деган мазмунда баённома расмийлаштиради.
Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилган “Транспорт воситалари ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига амал қилинмаган.
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди бу ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ва ҳолати рўй бермаганлигини ҳисобга олиб маъмурий ҳаракатдан тўхтатишни лозим деб топди.
Жиноят ишлари бўйича
Шеробод туман судининг раиси Олим Тоғаев
Сурхондарё вилоят суди судьяси Зуфар Нарзиев
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan