2021 йил 23 июнь куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари Ў.Ҳайдаров ва С.Болтаевлар томонидан жазо муддатини ўтаётган 30 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди.
Хусусан, шаҳар судининг судьялари Ў.Ҳайдаров ва С.Болтаевлар 11-сон жазони ижро этиш колониясида бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда бўлган, ўзига тегишли хулосани чиқариб олган ва жазони ўташ давомида колонияда ўрнатилган ички тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилиб келган ҳамда колония томонидан интизомий жазоланмаганмаҳкумнинг 8 нафари ўтаб турган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод этилди ва 3 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазога алмаштирилди.
Шу тариқа жазо муддатини ўтаётган 11 нафар маҳкумлар юртимиздаги бағрикенглик, инсонийлик туфайли оиласи ва яқинларинингбағрида бўлиб, оила бахтининг қадрини яна бир бор ҳис этишга муяссар бўлди.
Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари Ў.Ҳайдаров ва С.Болтаевлар томонидан маҳкумларни аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун, уларнинг маънавиятини, маърифатини бойитиш мақсадида ҳамда жамиятда ўз ўрнини топиб кетишлари учун бир нечта мавзуларда маъруза қилди.
Ўткур Ҳайдаров Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси
Суннатжон Болтаев Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan