Деновлик фуқародан нақт 70 миллион сўм алимент пули ундирилди

Деновлик фуқародан нақт 70 миллион сўм алимент пули ундирилди

Оила бу жамиятимизда асрлар давомида муқаддас даргоҳ сифатида эътироф этиб келинган.
Бироқ, ҳеч бир инсоннинг ҳаёти бир йўсинда ўтмайди. Ҳаётнинг пасду баланд йўлларида баъзан инсон қоқилади, адашади, бахтини, оиласини йўқотади. Энг ачинарлиси оилавий ажримлар сабаб вояга етмаган норасида болалар кўпроқ азият чекишади.
Ўзаро келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилган Деновлик Бердиева Дилрабонинг суд қарорига асосан икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий хал этилди.
Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг
2011 йил 11 январдаги суд буйруғига асосан қарздор ота Жамолиддин Қодировдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳарактлари олиб борилган.
Бюронинг туман бўлими ходимлари қарздор ота билан учрашиб, тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди ва натижада қарздор ота масъулятни англаган ҳолда имкониятидан келиб чиқиб икки нафар фарзандларининг 18 ёшгача бўлган яъни 2025 йилга қадар олдиндан ҳисоблаб берилган 70 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлиқ берди.
Ҳужжатлар нотариал расмийлаштирилгандан сўнг Бюронинг туман бўлими иш юритувидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos