Мамлакатимизда хорижий инвесторларга яратилган қулай муҳит туфайли юритимизда фаолият юритаётган чет эллик ишбилармонлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистонда афғон сармоядорлари иштирокидаги 800 дан ортиқ корхона мавжуд бўлиб, уларнинг 300 дан ортиғи Сурхондарё вилоятида фаолият юритмоқда. “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида хорижий сармоядорлар иштирокидаги корхоналар фаолияти ҳам ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга яқиндан кўмак берилмоқда.
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов Термиз шаҳрида иш бошлаган “NAW AWARANE KABUL TOSHKENT” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, афғонистонлик тадбиркорнинг муаммоларини ўрганди. Ўзаро мулоқот чоғида тадбиркор корхонада ишлаб чиқарилаётган афғон қозонларини ички ва ташқи бозорларга сотиш учун Сурхондарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик бошқармасидан санитария-эпидемиологик хулоса ҳамда давлат стандартлаштириш агентлигидан мувофиқлик сетифакатини олишда ёрдам сўраганди. Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи тадбиркорнинг муаммосини шахсан назоратга олиб, қисқа фурсатда ушбу ҳужжатларни расмийлаштиришга амалий ёрдам берди.
Афғонистондан Ўзбекистонга келиб, тадбиркорлик фаолиятини бошладик. Ташкил этган корхонамизда афғон қозонларини ишлаб чиқараяпмиз? – дейди тадбиркор Садеқи Сайед Насир. Маҳсулотимизни реализация қилиш учун бизга санитария-эпидемиологик хулоса ҳамда давлат стандартлаштириш агентлигидан мувофиқлик сертификати керак эди. Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ёрдами билан зарурий хулоса ва сертификатни олдик. Яқиндан ёрдам учун уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бундан ташқари, маҳсулотларни сотишда ҳам амалий ёрдам берадиган бўлишди. Бундан жуда ҳам хурсандмиз.
Ҳозирда ушбу корхонада 4 хил сиғимдаги афғон қозонлари ишлаб чиқарилаяпти. Қизиқарли суҳбат давомида афғонистонлик тадбиркор ушбу қозонларни тайёрлаш жараёни ҳамда унда таом пиширишнинг афзалликлари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan