Сурхондарёда валютафуруш жаримага тортилди

Сурхондарёда валютафуруш жаримага тортилди

Ҳар кимнинг босган изи ниятига мос бўлади. Инсон нимани мақсад қилса, оқибати нима билан тугашини тафаккурона англаб етмаса, мушоҳада қилмаса, айро йўлда қолиб, ўз ҳаёт йўлини издан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас экан.

Бир эмас, икки эмас, уч марта турли хилдаги жиноятларга қўл уриб, тавбасига таянмаган, қилган ишларидан тегишли хулоса чиқариб олмаган Зоҳид Иброҳимовни (исм-фамилияси ўзгартирилиб берилмоқда) тўртинчи марта ҳам суднинг қора курсисига етаклаб келган сабаб-унинг яна ўз ақл жиловини бошқара олмай, кўнгилнинг аҳмоқона хархашаликларига қулоқ тутгани бўлди.

      Валютафурушликдан тирикчилик қилишни бошини тутган, қарасаки, бу ишдан яхшигина фойда қолишини сезган Зоҳид “Кўза кунда эмас, кунида синиши” ни кўпам ўйлаб ўтирмади.

      Зоҳид Иброҳимов Жарқўрғон тумани, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автомашиналарнинг эҳтиёт қисми сотиладиган дўконида махсус харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10.390 сўмдан ҳисоблаб жами 3.000 АҚШ долларини 31.170. 000 сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ундан 3.000 доллари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинади.

     Ўзбекистон Республикаси Ж.Книнг 177-моддаси, 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган З.Иброҳимов ноқонуний қилмиши учун 24.530.000 сўм жаримага тортилди.

Зуфар Нарзиев, Сурхондарё вилоят судининг судьяси  

   Олим Тоғаев, жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos