Ўзбекистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қозоғистон Президенти мамлакатимиз етакчисини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги лойиҳа ва дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан август ойининг бошида Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг самарали натижалари юксак баҳоланди, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos