Жорий йилнинг 24 июл куни Термиз давлат университетининг Тарих, Ахборот технологиялари, Архитектура ва қурилиш, Физика-математика, Хорижий филология, Мактабгача таълим, Жисмоний маданият, Кимё ва технология, Педагогика, Санъатшунослик, Рус филологияси, Иқтисодиёт ва туризм факултетларида таҳсил олиб, 2020/2021 ўқув йилини ўқишни имтиёзли диплом билан тамомлаган 33 нафар талабаларга диплом бериш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда ТерДУ ректори А. Марахимов сўзга чиқиб, барча битирувчиларни самимий табриклаб, мамлакатимиз келажаги учун етук кадрлар сифатида фаолият юритишларида зафарлар тилади. Шундан сўнг тантанали равишда дипломларни ўз эгаларига топширилди.
Диплом топшириш маросимида бир қатор талаба ёшлар, уларнинг ота-оналари ўз хурсандчиликлари ва устозларга бўлган миннатдорчиликларини билдирдилар.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan