Мамлакатнинг тараққий топиб, ривожланиши ва дунёга танилишида спортнинг ўрни беқиёс. Сурхондарё вилоятида хам спорт соҳасини ривожлантириш ҳамда ёш авлод онгида спортга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 23-24 июль кунлари Сурхондарё вилоятида спортнинг кикбоксинг тури бўйича 13 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчи ёшлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди.


Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ спортчилар 22 та вазн тоифасида ғолиблик учун беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз жангларга бой бўлган беллашувларда ўз вазн тоифасида устунликни қўлга киритган иштирокчилар диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan