2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” 1-августдан берила бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Вазирлик маьлумотларига кўра, айни пайтда абитуриентларнинг маълумотлари текширилмоқда ва йўлланмалар шакллантирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат университетлари учун тест синовлари 5 августда бошланади. Пандемия шароитида эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, имтиҳонлар очиқ стадион ва майдонларда икки сменада ўтказилади. Тест саволлари сони ҳам камайди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan