Ўзбекистонда 7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

Ўзбекистонда 7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

Кеча, 30 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 238 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизмати маълум қилди.

30 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 238 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 168 506  нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 48 959 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 21 515 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 434 689 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 4 804 098 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 1 883 370 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 747 221 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 192 413 нафарни ташкил қилмоқда.

30 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  1. Андижон вилояти (27 160 доза),
  2. Тошкент вилояти (24 952 доза)  
  3. Фарғона вилояти (24 455 доза),
  4. Наманган вилояти (23 059 доза) банд қилди.
  5. Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  6. Фарғона вилоятида 957 284 доза,  
  7. Наманган вилоятида 955 597 доза,  
  8. Андижон вилоятида 825 169 доза,
  9. Самарқанд вилоятида 689 965  дозани ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos