Август ойида моддий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларига 500 минг сўмдан пул берилади

Август ойида моддий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларига 500 минг сўмдан пул берилади

Маблағлар давлат томонидан эҳтиёжманд оилалар фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини қоплаш мақсадида ажратилмоқда.

“Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, август ойида моддий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Хусусан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига ва ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Бунда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига бир марталик моддий ёрдам тўлаш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш харажатлари – Пенсия жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағларидан қопланади. Ёрдам пуллари 25 августга қадар манзилли етказилиши таъминланади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos