БМТ қароргоҳида Тошкентда ўтказилган халқаро конференция натижалари тақдим этилди

БМТ қароргоҳида Тошкентда ўтказилган халқаро конференция натижалари тақдим этилди

БМТ қароргоҳида Туркманистоннинг БМТдаги миссияси томонидан «Тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт учун дўстлар гуруҳи»нинг учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Тинчлик ва хавфсизлик йўлида бетараф дўстлар гуруҳи» фаолияти гуруҳга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалаларида БМТ доирасида фаол иштирок этиш каби дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

Гуруҳнинг асосий мақсади бетарафлик сиёсати тажрибасидан келиб чиққан ҳолда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, тинчликни таъминлаш бўйича бетарафлик ва превентив дипломатия тамойилларини қўллаш ҳамда барқарор ривожланишни таъминлашдан иборатдир.

БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиёдаги минтақавий превентив дипломатия маркази раҳбари, Женевадаги хавфсизлик сиёсати маркази директори, ЕХҲТ собиқ бош котиби учрашув иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг, шунингдек, бошқа Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли 2017 йилдан буён минтақада мисли кўрилмаган даражада очиқлик сиёсати кузатилаётгани, бу кўп жиҳатдан доимий Маслаҳат учрашувлари ўтказилишига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу форматдаги навбатдаги учрашув жорий йил 6 августда Туркманистонда ташкил этилади.

Шунингдек, минтақадаги эпидемиология вазияти ёмонлашганига қарамасдан, Марказий Осиё давлатлари нафақат коронавирус оқибатларини сезиларли даражада юмшатиш, балки гуманитар ёрдам алмашиш, вақтинча бўлиб турган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, товарлар транзити бўйича яқин алоқаларни йўлга қўйгани ҳам қайд этилди.

Тадбирда Ўзбекистон дипломатлари томонидан замонавий дунёда кўппартиявийлик, профилактика чоралари, халқлар ўртасидаги тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш борасидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган ташаббуслар тўла қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Шунингдек, учрашув иштирокчилари 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилган юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий Осиё:  минтақавий  ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциянинг асосий натижалари билан ҳам атрофлича таништирилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos