Паросмия – бу инфекцион касалликларга чалингандан сўнг кузатилувчи асоратдир. Бунда ҳид билиш рецепторлари ёқимли ҳидни бадбўйига алмаштириб қўяди. Коронавирусдан кейин ҳам бу ҳолат рўй беради.
Паросмияда баъзи вируслар ёки бактериялар буруннинг шиллиқ қаватидаги нейронларга зарар келтиради. Бу нейронларнинг вазифаси ҳидли моддалар молекулаларини таниб олиш ва мияга хабар беришдир.
Вирус, бактериялар етказган зарар туфайли асаб ҳужайралари тўлиқ ишламай қолиши мумкин (аносмия шундай пайдо бўлади), сўнгра тикланиш вақтида улар нотўғри ишлай бошлайдилар.
Ушбу ҳолатлар рўй берганда терапевт ёки невропатолог кўригидан ўтиш лозим.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan