Менинг маҳаллам-менинг судьям

Менинг маҳаллам-менинг судьям

Бойсун туманидаги “Мустақиллик” МФЙ биносида фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди ходимлари билан маҳалла фаоллари ўртасида 2021 йил 27 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида” ги қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси О.Бердиев сўзга чиқиб, йиғилганларга мазкур қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мақоми, ваколатлари, судни сайлаш тартиби, судьянинг ваколат муддати, суд хужжатлари ва талабларининг мажбурийлиги, суднинг фаолият тартиби ва бошқа бир қанча тартиблар белгилаб берилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатларига бирма-бир тўхталиб, уларнинг моҳиятини батафсил тушунтирди.
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг Ўзбекистогн Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;
Конституциявий суд ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг холати тўғрисида ахборот тақдим этиши белгиланган.
Конституциявий суднинг давлат, ҳукумат ва давлат бошқарув органлари томонидан чиқариладиган қонун, қарор, фармойиш ва бошқа қонун хужжатларини Конституциямизга мувофиқлигини назорат қилишда ўрни катта ҳисобланади.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олишди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos