Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Юнусобод тумани ҳокимининг “Юнусобод тумани “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номини бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамагақўйилди.
Лойиҳага мувофиқ, қарор қабул қилингач, “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини худудида янги ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номи акс этган номлагичлар ўрнатилади ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари ҳамда Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳужжат ижросини назорат қилади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan