«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку яна Англия Премьер-лигасига қайтадиган бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Интер» ва «Челси» клублари трансфер масаласида келишувга эришган. Лондон клуби Милан жамоасига бельгиялик 28 ёшли форвард учун 115 миллион евро тўлайдиган бўлди. Бу «аристократлар» тарихидаги энг қимматбаҳо трансферга айланади.
Қайд этилишича, Лукаку шахсий шартнома масаласида ҳам келишувга эришган. «Челси» Ромелуга йиллик 12 миллион евро маош тўлайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку 2019 йилда «МЮ»дан «Интер» сафига ўтиб, якунганлан мавсумда Антонио Конте қўл остида Италия чемпионига айланганди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan