Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистонда сайловлар пайтида коронавирус инфекцияси пасайиши мумкинлигини айтди

Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистонда сайловлар пайтида коронавирус инфекцияси пасайиши мумкинлигини айтди

Куни кеча Марказий сайлов комиссиясининг журналистлар билан галстуксиз суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Darakchi.uz” журналисти хабар берди. 

ОАВ вакиллари, мустақил журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида ташкил этилган учрашувда МСК раиси Зайниддин Низамхўжаев, МСК раиси ўринбосари Бахром Кучкаров ва МСК аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа йиғилганларнинг саволларига жавоб берди.

Тадбир давомида Шерзодхон Қудратхўжа журналистнинг пандемия даврида сайловларни қандай ташкил қилиш тўғрисидаги саволга жавоб берди

“Биз Қозоғистондаги Президент сайловларида бўлдик. Сайловлар жуда чиройли ташкиллаштирилган. Ҳамма сайлов участкасида сайловчиларга қўлқоп ва антисептиклар берилди.  

Қолаверса, мен шифокорлар билан гаплашдим. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг кенг кўламда тарқалиши шу икки ҳафтада тугайди. Бу ёғи пасайишга тушади. Октябр ойига борганда эпидемик вазият бугунгидан яхши бўлади”,–деди Шерзодхон Қудратхўжа.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos