Махсус комиссия қарори: ходимлари камида 2 доза вакцина олмаган тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатилади

Махсус комиссия қарори: ходимлари камида 2 доза вакцина олмаган тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатилади

Аввал хабар қилганимиздек, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди. 

Унга кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъий назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 10 августдан эътиборан:

  • умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.
  • Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos