Коронавирусга қарши дори топилди

Коронавирусга қарши дори топилди

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи фенофибрат ва унинг фаол шакли фенофибрик кислота инсон ҳужайраларидаги SARS-CoV-2 коронавирусини йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Frontiers in Pharmacology журналида чоп этилган мақолада айтилган.

Фенофибрат – юрак-қон томир касалликлари хавфи бўлган беморларда холестерин даражасини пасайтириш учун ишлатиладиган дори. Олимлар коронавирус бошоқли оқсилининг ACЕ2 уяли рецепторлари билан боғланиш қобилиятини бузадиган дори излаб, бунга эътибор қаратдилар.
Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики, фенофибрат вирусни 70 %га ўлдиради. Бироқ, у SARS-CoV-2 нинг кўплаб штаммларига нисбатан бир хил самарадорликни кўрсатди. Aммо унинг коронавируснинг «дельта» штаммига қарши самарадорлиги ҳали ўрганилмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, фенофибрат жуда арзон ва бутун дунёда мавжуд, шунинг учун паст ва ўрта даромадли мамлакатларда, шунингдек эмлаш тавсия этилмаган беморлар учун бу жуда фойдали бўлиши мумкин.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos