Актёр ва режиссёр Антонио Бандераснинг Буюк Британиянинг Суррей шаҳридаги уйи сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда «Дом. mail.ru» нашри. Savills кўчмас мулк агентлиги нархи 2,95 млн фунт бўлган 500 квадрат метрлик ҳашаматли уйнинг фотосуратларини эълон қилди.

Турар жой катта бўлмаган Кобхем шаҳрида жойлашган бўлиб, у актёр кўчиб келишидан олдин ҳам машҳурлар эътиборини тортиб улгурган. Чунки айнан шу ерда Англиянинг «Челси» футбол клубининг ўқув базаси жойлашган. Эрталаб югуришга чиққанингизда таниқли теннисчи Энди Маррей ёки футболчи Жон Терри билан учрашишингиз мумкин. Шунингдек, актёр Метю Гуд қўшни уйда яшайди.



Антонио Бандерас 2015 йилда ушбу кўчмас мулкни сотиб олган ва Мелани Гриффит билан ажрашганидан кейин Лос-Анжелесдаги уйини хотинига қолдириб, ўзи бу ерга кўчиб ўтган.
2017 йилда юрак хуружидан сўнг актёр туғилиб-ўсган ватани — Испанияга қайтишга қарор қилди. «Афсуски, мен аввалгидек Британияда кўп вақт бўлмаяпман, ҳозирда Малагада яшайман, у ерда Театро дел Соҳо номли театр қурганман, — дейди актёр. — Кобхемдаги уй сотилишининг асосий сабаби ҳам шу».



Уч қаватдан иборат бўлган беш хонали уй 2005 йилда Германиянинг машҳур Ҳуф House компанияси томонидан қурилган.
Фасад ойналари ва биноларнинг очиқ жойлашуви туфайли уйнинг ички майдони ҳаво алмашинувини яхши таъминлайди. Уйдан боғнинг ажойиб манзараси кўзга ташланади. Агар янада ажойиб муҳит яратмоқчи ёки хонани қоронғилаштирмоқчи бўлсангиз, электр пардалар ёрдам беради. Бандерас уйини жиҳозлашда поп-арт услубига содиқ қолган ҳолда буюмларни ўзи танлаган.



Уй 4 минг квадрат метр майдонда жойлашган ва пейзаж дизайнерлари томонидан профессионал тарзда безатилган боғ билан ўралган.


Уй жуда қулай ва ҳар қандай инфратузилмага яқин — голф майдончалари ва теннис кортларидан тортиб Вейбриждаги машҳур брендларнинг бутиклари жойлашган ресторанларгача. Яна бир қулайлик турар жой Лондонга олиб борадиган тезюрар автомагистрал ёнида ва вокзалдан атиги 4 км узоқликда жойлашган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan