Туркиядаги ўрмон ёнғинлари рамзига айланган сурат

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари рамзига айланган сурат

Расмда тутунли осмон узра парвоз қилаётган самолётга қараганча чўмилишни ҳам унутган болакай тасвирланган.

Украиналик фотограф Михаил Бочкарёв Анталияда дам олаётган чоғида Туркиядаги ўрмон ёнғинлари инқирозининг энг эсда қоларли тасвирини суратга олди.

Сурат Инстаграм тармоғида 25 мингдан ортиқ лайк йиғиш билан бирга жаҳон ОАВнинг ҳам эътиборини жалб қилди. Экофаоллар ва журналистлар суратни иқлим ўзгаришларининг яққол ифодаси дeб талқин қилишмоқда.

Бу йил Туркиядаги ўрмон ёнғинлари рeкорд даражадаги 157 минг гeктар майдонни эгаллаб олди.

Ўрмон ёнғинларига Курдистон ишчи партиясига боғлиқ бўлган “Олов болалари” гуруҳи жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos