Президентнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди

Президентнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди

Айни пайда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Президент матбуот котиби далат раҳбарининг жорий ҳафтада иштирок этиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида маълум қилди. 

Унга кўра:

Бу ҳафтада ҳам бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган. Бугун нефть ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos