Ўзбекистон—Хитой вакцинасини ҳозирча (бир ҳафта) фақат 1-доза билан эмлашга кўрсатма берилди

Ўзбекистон—Хитой вакцинасини ҳозирча (бир ҳафта) фақат 1-доза билан эмлашга кўрсатма берилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати 7 август куни чиқарган кўрсатма хатида айтилишича, 9 августдан бошлаб ҳамма эмлаш пунктларида захирадаги ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасини фақат 1-доза билан эмлашга ишлатиш, алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар аҳолини ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг 2-доза ва 3-дозалари билан эмлашни вақтинча (бир ҳафта давомида) тўхтатиш, захирадаги ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини аҳолини 1-доза билан эмлаш учун тўғри режалаштириб ишлатиш ҳақида кўрсатма берилган.

Республика санитария-эпидемиология хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров «Дарё» мухбири билан суҳбатда кўрсатма хатининг ҳақиқийлигини тасдиқлади. «Буни тўғри қабул қилиш керак. Аҳолини режа билан эмламасак, эртага жараённи ўзимиз ҳам тартибга сололмай қолишимиз мумкин. Шуни инобатга олиб, жараённи режага тушириб олмоқчимиз, бу ерда бошқа масала йўқ», — деди ташкилот вакили.

ССВ иммунизация ишлари бўйича раҳбари Дилором Турсунова ҳам кўрилаётган ушбу вақтинча чорадан кўзланган мақсад «ҳисоб-китобларни тўғрилаб олиш» эканини таъкидлади. «Жумладан, вакцинанинг 2- ва 3-дозасини олиши кўзда тутилган фуқароларнинг барини саралаб олиш учун бир ҳафта муҳлат бердик. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, биринчи эмлаш рақамлари жуда катта, аммо иккинчи эмлаш суръати биринчисидан уч баробар паст. Шу боис ҳам биз ҳамма рақамларни тўғрилаб, жараённи тўғри режалаштириб олишимиз керак», — деди у «Дарё»га берган изоҳида.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos