Сурхондарё вилоятида “Судлар тўғрисида”ги қонун бўйича ўқув семинари ўтказилди

Сурхондарё вилоятида “Судлар тўғрисида”ги қонун бўйича ўқув семинари ўтказилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд йўли билан ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд соҳасига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш, суд мажлисларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва шу йўл билан фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
2021 йил 28 июль куни янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни айни шу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, дейишга барча асослар бор.  
Шу муносабат билан 2021 йил 6 август куни Сурхондарё вилоят судида фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Баҳодир Джумаев раислигида ўтказилган видеоконфренция алоқа режимида ўтказилган ўқув семинари янги таҳрирда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Мазкур ўқув семинарида вилоят суди, вилоят маъмурий суди, фуқаролик, жиноят ишлари бўйича туманлараро туман ( шаҳар) судлари, туманлараро иқтисодий ва маъмурий судлари судьялари ва суд ходимлари иштирок этишди.
Семинарда жиноят ишлари буйича Жарқўрғон туман суди раиси Я.Беккамов, Термиз туманлараро маъмурий суди раиси А.Абдулакимов, Сурхондарё вилоят суди судьяси А.Махамадиевлар янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонун ва ушбу қонун билан қабул қилинган “Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги, “Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида”ги, “Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида”ги Низомларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан судья ва суд ходимларига етказиш юзасидан батафсил маъруза қилдилар.
Семинар машғулоти қатнашчилари маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos