Мустақиллик – том маънода халқнинг иродасидир

Мустақиллик – том маънода халқнинг иродасидир

Юртимизда сўнгги ўттиз йил ичида миллий давлатчилик шаклланди десак муболаға бўлмайди. Мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистоннинг озуқа-дон захираси ҳам бу давлатнинг келажагига ишонч йўқ дегувчилар учун айни муддао эди. Аммо, ҳозирга келиб минтақадаги лидер давлат сифатида кўрилаётган Ўзбекистон узоқ йиллик уруш ўчоғи бўлган Афғонистон масаласи бўладими, ёхуд, қирғиз-тожик чегара масаласида ҳам ўз сўзига эга давлат сифатида кўрилди.
Сўнгги ойларда минтақада хавфсизлик масаласи устувор жиҳат касб этмоқда. Айни пайтда қўшни давлатларни ўйлантираётган чегара дахлсизлиги асосли муаммо. Юртимиз армияси ўрта осиёда энг кучли ҳарбий салоҳиятга эга деб кўрилиши мустақилликнинг қадрига етган халқнинг муносиб жавоби десак адашмаймиз.
Яқин тарихга назар соладиган бўлсак фаол қўшничилик алоқалари ўрнатилгунга қадар ҳам ўз халқимиз ёпиқ чегаралардан азият чекиб келарди. Можароли чегара ҳудудидаги ерлар делимитация ҳамда демаркация қилинди. Қўшничиликда фаол ташқи сиёсат юритиш ҳозирги кунда нақадар муҳим эканлигини замоннинг ўзи тасдиқламоқда.
Қарийб 2 йилдирки дунёни ларзага солиб ортга қараб бир ўй суришга мажбур қилган коронавирус пандемияси ҳанузгача инсониятни ташвишга солмоқда. Ушбу хавф-ҳатарли паллада илм-фан ва тиббиёт олдинги қаторга чиқди. Бутунжаҳон “CОВАХ” дастури доирасида Ўзбекистон ўзининг Хитой Халқ Республикаси билан биргаликда ишлаб чиқилган вакцинасига эга бўлди. Россия федерациясининг Гамолей илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Спутник В” коронавирусга қарши вакцинасини юртимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши арафасида тургани хабар берилди, агар лойиҳа ишга тушса йилига 18 миллион дона вакцина ишлаб чиқариш имконияти бўлиши айтилмоқда.
Устозим, Неъмат Абдул Ваҳоб таъкидлаганидек: “2-жаҳон уруши вақтида ҳам театрлар қад ростлаган.” азал-азалдан, ўлкамизда санъат ва маданият қадрланган ва шу соҳа вакиллари эл ардоғида бўлиб келган. Ҳозирги таҳликали замонда ҳам юртимизда таълим-тарбия пировард масалалигича қолмоқда. Президентимиз ташаббусига биноан жорий йил бошидан мактабларда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимлари жорий этилиб ижодкор, ёзувчи, шоир, журналист каби соҳа вакиллари жалб қилинди.
Ўйлайман-ки, ушбу юрт фарзандлари аждодларга муносиб бўлишга етарли салоҳиятга эга, яқин келажакда ўзбек давлатчилиги янги поғонага чиқиб фуқаролик жамияти камол топажак, зеро, меҳмондўст ҳамда хушмуомала халқимиз бундай ёрқин келажакка муносибдир.

Абдунодир Носиров, 5-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos