Емаган сомсага пул тўланмади

   Емаган сомсага пул тўланмади

                  

         Сурхондарё вилояти ИИБ 83-сонли жазони ижро этиш колониясида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келган Бахтиев Салижон Хуррамович(исми шарифлари ўзгартирилган) га нисбатан 2011 йил ЖИБ Термиз туман судининг ҳукми бекор қилинди. Сурхондарё вилоят ЖИБ судлов ҳайъатининг апелляция судига киритган С.Хуррамов давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказишда ўзининг айби йўқлигини исботлади. 2009-2010 йилларда Шеробод тумани жазони  ижро этиш колониясида И.Абдулқосимов, С.Бахтиев, Н.Алиев, У.Темиров ҳамда Ш.Ҳамидовлар иштирокида манзил колониясининг ғалла парвариши учун Агробанк Шеробод туман банки фаолиятидан ноқонуний 8.400.000 сўмлик нақд пуллар корхонанинг бошқа эҳтиёжлари ҳисобидан олинганлиги аниқланган жиноий ҳатти-ҳаракатларда иштироки тасдиқланмади.

    С.Бахтиев реабилатиция қилиниши муносабати билан унга етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш оқибатларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-308-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо, муҳими у емаган сомасага пул тўламайдиган бўлди.

Одил Нормаҳматов, Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари

 Жасур Худойбердиев, Сурхондарё вилоят суди судьяси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos