Сайёр қабул: мурожаатлар ечим топмоқда

Сайёр қабул: мурожаатлар ечим топмоқда

Ҳаёт кутилмаган имтиҳонларга бой. Бугунги куннинг “энг аълочи ўқувчиси” ҳам эртанги кун унга қандай синовларни тайёрлаб қўйганидан мутлақо бехабар. Гўзал Самандарова ҳам куни келиб рўзғор ташвиши ёлғиз ўзининг гарданига тушишини сира ҳам хаёлига келтирмасди.
-Турмуш ўртоғим оғир бетоблиги туфайли ночор аҳволда қолдик, – дейди у .–Икки нафар фарзандим бор. Йиққан-терганимизни дори-дармонга сарфладик. Рўзғор тебратиш учун ишга жойлашмасам бўлмасди. Aйни шу масалада ёрдам сўраб бугунги сайёр қабулга келдим. Қувонарлиси, эртаданоқ “Жўйжангал” маҳалласида иш бошлайдиган бўлдим.
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматов томонидан Термиз туманининг “Наврўз” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролардан келиб тушган 32 та мурожаатнинг 18 таси жойида ҳал этилди. Вақт, маблағ ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар юзасидан эса тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддиларига топшириқлар берилди.
Aҳамиятлиси, бу каби сайёр қабуллар юртдошларимизнинг мушкулларини осон қилиш баробарида эртанги кунга бўлган умид ва ишончларининг ортишига ҳам хизмат қилмоқда.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos