Коронавирус касаллиги муолажаси билан кимётерапияни бир вақтда олиб бориш мумкинми?

Коронавирус касаллиги муолажаси билан кимётерапияни бир вақтда олиб бориш мумкинми?

Бу беморнинг бугунги аҳволига боғлиқ. Агар коронавирус касаллиги оқибатида онкологик ҳолат зўрайишни бошлаган бўлса ва кимётерапияга эҳтиёж юқори бўлса, шу касалхонада даволаётган шифокор, реаниматолог ва онкологлар беморни умумий ҳолатини ўрганиш натижасидаги хулосаси асосида кимётерапияни ўтказиш учун кўрсатма берилади.

Бунда албатта, беморнинг иммун ҳолати ва организмининг бардошлилиги инобатга олинади, яъни беморнинг организмидаги аъзоларнинг фаолияти кимётерапия ва коронавирус давоси бирга олиб борилишини кўтара олиши мумкин бўлса, рухсат этилиши мумкин.

Агарда, бемор ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган ҳолат бўлса, аввал коронавирус касаллигининг давоси тугатилиб, бемор аҳволи яхшиланишига қараб, кейин онкологик касаллигига қарши кимётерапия муолажаси қўлланилади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos