Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни қайси давлатлар тан олади?

Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни қайси давлатлар тан олади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берди.

Эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласи Ўзбекистон ва қабул қилувчи  давлатлар ўртасида эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш тўғрисида меморандиум имзоланганлигига боғлиқ.

Ташқи ишлар вазирлиги, хорижий давлатлардаги элчихоналар, консуллик бюролари иштирокида бу каби меморандумларни имзолаш масалалари бўйича тегишли ҳаракатлар бошланган.

Ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борми?

Жиноят кодексининг 244(5) моддасига мувофиқ, “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш”  учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаригача жаримага тортиш жазоси, 300 соат мажбурий жамоат иши, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

Ушбу маълумотни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш  эса  базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан, 400 баробаригача жаримага тортиш жазоси, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат иши, 2 йилдан 5 йилгача  ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos